Мадриднинг «Атлетико» клуби 16 ёшли ҳужумчи Саломон Обамани «B» рўйхати бўйича Европа Чемпионлар Лигасининг қайдномасига киритди, деб хабар бермоқда «Чемпионат».
«Атлетико» раҳбарияти асосий таркиб футболчилари жароҳат олса, касалликка чалинса ёки дисквалификация қилинган тақдирда уларнинг ўрнини босиши учун ёш футболчилар гуруҳини қайдномага киритган.
Саломон Обама рўйхатда энг ёши саналади. У шу йилнинг 4 февраль куни 16 ёшга тўлди. Жорий мавсум Саломон УЕФА Ўсмирлар лигасида иккита ўйинда майдонга тушди.
Изоҳ (0)