Тошкентдаги «Ўзбекистон» спорт мажмуасида 6—8 октябрь кунлари дзюдо бўйича тўртинчи Гран-при турнири бўлиб ўтади. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.
Мазкур мусобақада 15 мамлакатдан 143 спортчи иштирок этади. Ўзбекистон терма жамоаси шарафини барча вазн тоифаларида 4 нафардан жами 56 дзюдочи (28 эркак ва 28 аёл) ҳимоя қилади.
Гран-при турнири 14 та (эркаклар: -60 кг, -66 кг, -73 кг, -81 кг, -90 кг, -100 кг, +100 кг; аёллар: -48 кг, -52 кг, -57 кг, -63 кг, -70 кг, -78 кг, +78 кг) вазн тоифасида ўтказилади.
Мусобақа регламентига кўра, мукофот жамғармаси қуйидагича тақсимланади:
- Биринчи ўрин — олтин медаль ва 3 000 доллар (дзюдочи – 2 400, мураббий – 600);
- Иккинчи ўрин — кумуш медаль ва 2 000 доллар (дзюдочи – 1 600, мураббий – 400);
- Иккита учинчи ўрин — бронза медали ва 1 000 доллар (дзюдочи – 800, мураббий – 200)
Изоҳ (0)