Футбол бўйича Европа Чемпионлар Лигасининг гуруҳ босқичи 2-турида гол урган кореялик Сон Хён Мин ҳамюрти Парк Жи Суннинг натижасини такрорлади, деб ёзди «Championat.asia».
Парк Жи Сун Голландия «ПСВ» ҳамда Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клублари сафида Чемпионлар Лигасида иштирок этиб, ҳар иккисида ҳам гол уришга муваффақ бўлганди. Москвада «ЦСКА» дарвозасига гол урган Сон Хён Мин ҳам шу натижани қайд этди.
Кореялик футболчи «Байер» шарафини ҳимоя қилган вақтида ҳам Чемпионлар Лигасида муваффақият қозонганди. Бу сафар у «Тоттенҳэм» билан шундай натижага эришди.
Изоҳ (0)