АҚШнинг Стенфорд университети иқлимшуноси Каролин Снайдер сўнгги икки миллион йил ичида Ер юзасидаги ўртача глобал ҳарорат қандай ўзгарганини кузатиб, у нақ етти даражагача (Цельсий бўйича) ошиши муқаррар, деб топди. Тадқиқот Nature журналида чоп этилди.
Ҳарорат ўзгаришларининг тегишли графигини ҳосил қилиш учун олим океан тубидаги 59 та чўкиндилардан олинган 20 мингдан ортиқ иқлим реконструкцияларидан фойдаланди, улар орасидаги вақт интервали минг йилга тенг бўлди.
Ўтказилган таҳлил шуни кўрсатдики, сайёра юзасидаги ҳароратнинг глобал пасайиши тахминан 1,2 миллион йил илгари тўхтаган. Олим, аввалги иқлим ўзгаришлари тажрибасига таяниб, шундай хулосага келдики, сайёрада карбонат ангидрид гази зичлигининг ҳатто ҳозирги кўрсаткич даражасида сақланиб туриши ҳам ўртача глобал ҳарорат бир неча минг йилликлар давомида Цельсий бўйича 3—7 даражага муқаррар тарзда ошишига олиб келади.
Изоҳ (0)