Бутунжаҳон боксчилар ташкилоти (WBO) жаҳон чемпиони Тайсон Фьюрига украиналик Виталий Кличкога қарши жанг ўтказмаслик қарорини тиббий жиҳатдан асослаш учун ўн кун мухлат берди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Фьюрининг Кличкога қарши ўтказиши кутилаётган жанги бир неча маротаба кўчирилган эди. 9 июлга мўлжалланган учрашув британиялик спортчининг жароҳати туфайли ортга сурилган эди. Ушбу жанг учун сотилган чипталар 29 октябрга қадар амал қилади. Шунга қарамай, Фьюри бу сафар ҳам соғлиғи билан боғлиқ сабабларни рўкач қилиб, жангни қолдирди.
Хабарномада таъкидланишича, агар Фьюри рад жавобини сабаб бўладиган ҳужжатларни ўз муддатида тақдим этмаса, чемпионлик камаридан жудо бўлиши мумкин, Кличко эса бўшаган рутба учун бошқа номзодга қарши рингга тушади.
Агар Фьюрининг далиллари ишончли деб топилса, жангни энг узоғи билан 180 кунга қолдиришга рухсат берилади.
Изоҳ (0)