Ўн саккизинчи бор ўтказилаётган Tashkent Open—2016 теннис турнири 26 сентябрь куни очилиши ҳақида хабар берилганди. Унинг биринчи кунида икки нафар ўзбекистонлик теннисчи кортга тушди, деб хабар берди «Оламспорт».
Турнирга имтиёзли йўлланма билан қўйилган Камола Умарова Tashkent Open—2016 нинг амалдаги чемпионига биринчи босқичдаёқ тўқнаш келиб қолганди. Япониялик Нао Хибино билан икки сет кураш олиб борган Умарова имкониятни бой берди — 3:6, 1:6.
Ўзбекистоннинг биринчи рақамли аёл теннисчиси сифатида турнирдаги иштирокини бошлаган Сабина Шарипова ҳам биринчи босқичда ўз иштирокига якун ясади. Швейцариялик Штефани Фогелга қарши кураш олиб борган Сабина биринчи сетни 5:7 ҳисобида бой берди ва кейингисини худди шу ҳисобда ўз фойдасига ҳал қилди. Ҳал қилувчи сетда яна 5:7 қайд этилди, Фогелнинг фойдасига.
Изоҳ (0)