Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиси Анзур Исмоилов Хитой Супер Лигасининг 26-турига келиб рақиб дарвозасига йўл топди. Шунга қарамай у тўп сурадиган «Чанчунг Ятаи» клуби мағлуб бўлди.
26-турни «Шидзиазуанг Эвер Брайт» майдонида ўтказган «Чанчунг Ятаи» 2:3 ҳисобида енгилди, деб маълумот берди «Оламспорт». Ҳисоб мезбонларнинг фойдасига 2:0 бўлиб турганида, ўзбекистонлик ҳимоячи уни қисқартирган.
26-турдан кейин Анзур Исмоилов жамоадошлари турнир жадвалида 16-ўринда бормоқда.
Хитой Супер Лигаси 26-тур беллашуви 25 сентябрь, якшанба
«Шидзиазуанг Эвер Брайт» — «Чанчунг Ятаи» 3:2
Голлар: Мао Дзианкинг, 15 (1:0). Матеус Насимиенто, 42 (2:0). Анзур Исмоилов, 49 (2:1). Бруно Менегел, 61 (2:2). Матеус Насимиенто, 70-пен (3:2).Ўзбекистонлик футболчилар тўп сурадиган «Бейдзинг Гоан» клуби ҳам 26-турда мағлуб бўлди. Ўз майдонида «Янбиан»ни қабул қилган пекинлик футболчилар 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди.
Егор Кримец беллашувда тўлиқ ҳаракат қилган бўлса, ҳужумчи Игорь Сергеев 78-дақиқага келиб майдонга чиқарилди. Қайд этиш керак, Кримецга қарши тўп сурган «Саутгемптон»нинг собиқ футболчиси Грациано Пелле ўз ҳисобига битта гол ёзиб қўйди.
26-турдан кейин Сергеев ва Кримец жамоаси турнир жадвалида 6-ўринни эгаллаб турибди.
Хитой Супер Лигаси 26-тур беллашуви 25 сентябрь, якшанба
Изоҳ (0)