Анголада АҚШнинг Chevron компанияси вертолёти қулаши оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди, икки киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.
Вертолёт Кабинда провинциясидаги Tombua-Landana нефть платформасига йўл олган эди. У манзилга етиб бормаганидан сўнг ваҳима кўтарилди.
Вертолётда, учувчидан ташқари, беш йўловчи бор эди. Улардан бир нафари компания ходими, тўрт нафари эса пудратчи компаниялар ишчилари эди.
Воқеа жойида қутқарув-қидирув операцияси ўтказилмоқда. Операцияга 19 кема ва уч вертолёт жалб қилинди.