Италиянинг «Рома» клуби аъзоси Франческо Тотти Италия чемпионатининг 6-турида «Торино» дарвозасига гол уриб, А серия тарихида ўзи урган голлар сонини 250 та етказиб олди.
Бу борада А серия рекордчиси Сильвио Пиола бўлиб, у А сериядаги фаолияти давомида 274 бор муваффақият қозонган. Тотти эса голлар сони бўйича иккинчи бўлиб турибди.
Аввалроқ Франческо кетма-кет 23 та мавсумдан буён гол уриб келаётгани маълум қилинганди.
Изоҳ (0)