Англия чемпионатининг «Суонси»га қарши (3:1) 6-тур учрашувида сонининг орқа қисмидан жароҳат олган «Манчестер Сити» футбол клуби ярим ҳимоячиси Кевин де Брюйне 4 ҳафта давомида майдонга туша олмайди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Ушбу маълумотни Бельгиянинг Het Laatste Nieuws газетаси мухбири Кристоф Тере ҳамTwitter’даги саҳифаси орқали тасдиқлади.
Жорий мавсумда 25 ёшли бельгиялик футболчи Англия чемпионатининг 6 учрашувида майдонга тушиб, 2 та гол ва 6 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)