Жазоир шимолида икки поезднинг тўқнашиб кетиши оқибатида бир киши ҳалок бўлди, жабрланганлар сони 78 кишига етди. Бу ҳақда TSA Algerie маълум қилди, деб ёзади «Корреспондент.net».
Икки киши оғир аҳволда эканлиги таъкидланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ҳодиса Бумердес шаҳрида рўй берди. Миллий темир йўл компаниясида аниқлик киритилишича, бир йўналишда қатнаётган икки йўловчи поезди тўқнашиб кетган.
https://www.youtube.com/watch?v=RXnG-2XnBFA
Изоҳ (0)