АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларига қарашли учувчисиз мослама Яманда «ал-Қоида» террорчи гуруҳининг маҳаллий ячейкаси раҳбарларидан бири Абдуллоҳ Санъонийни йўқ қилди. Бу ҳақда, Reuters’га асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
«У тан соқчилари билан биргаликда ўлдирилди. Уларни олиб кетаётган транспорт воситаси тўлиқ йўқ қилинди», — маълум қилди агентликка мамлакат президенти маъмуриятининг вакили.
Амалдорнинг сўзларига қараганда, зарба Яман марказидаги ал-Байда вилоятида амалга оширилди.
Изоҳ (0)