Минтақавий хоккей лигаси (КХЛ)нинг «Автомобилист» ва «СКА» жамоалари ўртасидаги ўйинда тўполон қилиб, ҳибсга олинган шахс полициячилардан бирининг оёғини тишлаб олди. Бу ҳақда «Чемпионат» хабар бермоқда.
Хабар беришларича, тартиббузар асли футбол ҳаками бўлган.
«Аввалига эркак тўполон қилгани ва адекват ҳолатда бўлмагани учун ‘Уралец’ маданият-ҳордиқ чиқариш маркази ходимлари томонидан қўлга олиниб, полицияга топширилди. Унга нисбатан маъмурий ҳужжат тўлдирилаётган вақтда учрашув бошлангани ва у ўйинга кира олмаётгани учун жаҳли чиқиб, ўз вазифасини бажараётган Екатеринбург бўйича ИИВ бошқармаси ходимига ҳужум қилди ва унинг оёғидан тишлаб олди. Тартиббузарга нисбатан ‘Майда безорилик’ моддаси бўйича маъмурий баённома тузилди», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)