Исландия термаси ФИФА—2017 симуляторида бўлмайди, деб хабар берди «Championat.asia» «Ruv.is» нашрига асосланиб.
Исландия Футбол Федерация раҳбарининг маълум қилишича, компания мамлакат жамоасини ўйинга қўшиш учун 10 минг евро таклиф қилган. Федерация раҳбари Гейр Торценссон жавоби хати йўллангани ва компаниянинг уринишлари бефойда эканини қайд қилган.
«Бу бизнес. Улар бизга муносиб пул таклиф қилишлари керак эди. Аҳир Исландия бутун дунёни ўзига қарата олди», — деди ИФФ раҳбари.
Маълумот учун, Исландия терма жамоаси Евро—2016 мусобақасида чорак финалга қадар етиб борганди.
Изоҳ (0)