Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида 29 сентябрь — 2 октябрь кунлари гольф бўйича профессионал мусобақа — Kazakhstan Open—2016 турнири бўлиб ўтади. Ўзбекистон гольф федерациясидан «Дарё»га маълум қилишларича, унда Роман Тен Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади.
European Challenge Tour’нинг муҳим босқичи саналган мазкур мусобақа соврин жамғармаси 450 минг еврога тенг.
Kazakhstan Open–2016 турнирида 25 мамлакатдан 130 нафар спортчи иштирок этади. Ғолиб 72 минг евро мукофот пулига эга бўлди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)