Нью-Йорк шаҳри полицияси Манхэттен осмонида қонунга зид равишда учувчисиз учар қурилмани бошқарган эркакни ҳибсга олди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Учувчисиз учар қурилма 19 сентябрь, душанба куни Еттинчи авеню ва 45-кўча кесишмасида қулаб тушди. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.
22 ёшли Гонсало Мединага нисбатан учувчисиз учар қурилмадан қонунга зид равишда фойдаланиш ва уни хавфли кўринишда бошқариш айблови илгари сурилган.
Нью-Йоркда БМТ Бош Ассамблеяси сессияси ўтказилаётгани муносабати билан қўшимча хавфсизлик чоралари кўрилган.
АҚШ Федерал авиация бошқармасидан маълум қилишларича, мамлакатда учувчисиз учар қурилмалардан фойдаланувчи операторлар сони 550 мингдан ошган, 2020 йилга бориб мазкур кўрсаткич 1,3 миллионга етиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)