АҚШ Алеппода БМТнинг ижтимоий конвойи ўққа тутилиши туфайли Россия билан Сурия бўйича ҳамкорлик масаласидаги муносабатларини қайтадан кўриб чиқиш ниятида. Бу ҳақда АҚШ Давлат департаменти вакили Жон Кирбининг баёнотига таяниб, «Газета.ru» хабар берди.
«АҚШ Россия билан музокаралар чоғида мазкур масаласини ўртага қўяди. Ўт очишни тўхтатиш тартиби қўпол равишда бузилаётганини ҳисобга олиб, Россия билан ҳамкорлик истиқболини қайта кўриб чиқамиз», — деди у.
Аввалроқ Суриянинг Алеппо вилоятига юборилган БМТ ижтимоий конвойи ҳужумга учраганлиги ҳақида маълум қилинган эди. БМТ матбуот котиби Стефан Дуяричнинг сўзларига қараганда, конвой 31 та автомобильдан иборат бўлиб, унинг 18 таси ўққа тутилган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)