Футбол бўйича Италия А сериясининг 4-турида икки пешқадам — Туриннинг «Ювентус» ҳамда Римнинг «Рома» клублари мағлубият аламини тотиб кўрди.
Турнинг марказий ўйини Милан шаҳрида кечиб, Европа Лигасини ўз майдонидаги мағлубият билан бошлаган Франк де Бур бошқарувидаги «Интер» мамлакатнинг амалдаги чемпиони «Ювентус» устидан иродали ғалабага эришди. Бу мағлубият Турин клубини пешқадамликдан айирди. Қайд этиш керак, «Ювентус» Чемпионлар Лигасининг гуруҳ босқичини ўз майдонидаги дуранг билан бошлаганди.
Чемпионлик учун асосий даъвогарлардан яна бири бўлган «Рома» Флоренцияда очко йўқотди. Милан Баделнинг ягона голи «Фиорентина»га 3 очко тақдим этди.
«Ювентус»нинг қоқилиши натижасида мавсумни дуранг билан бошлаган «Наполи» пешқадамга айланиб олди. Учрашувнинг 60-дақиқасига келиб Аркадиуш Миликнинг майдонга туширилиши, қолган ярим соат ичида Неаполь клубига ғалаба олиб келди.
Италия А серияси 4-тур беллашувлари 16 сентябрь, жума
«Сампдория» — «Милан» 0:1
Гол: Карлос Бакка, 85 (0:1).17 сентябрь, шанба
«Лацио» — «Пескара» 3:0
Голлар: Сергей Милинкович-Савич, 67 (1:0). Стефан Раду, 72 (2:0). Чиро Иммобиле, 76 (3:0).Ноаниқ пенальти: Ледиан Мемушай, 35 (П).«Наполи» — «Болонья» 3:1
Голлар: Хосе Калехон, 14 (1:0). Симоне Верди, 56 (1:1). Аркадиуш Милик, 68 (2:1). Аркадиуш Милик, 78 (3:1).Четлатиш: Эмил Крафт, 81 (Б).18 сентябрь, якшанба
Изоҳ (0)