Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг «Тинчлик миссияси — 2016» халқаро аксилтеррор ўқув машғулотлари доирасида Россиянинг Ғарбий Сибирдаги авиабазасидан ҳавога кўтарилган «Ту-22М3» бомбардимончи самолётлари Қирғизистон тоғ полигонидаги нишонларга зарба берди. Бу ҳақда «ТАСС» агентлиги хабар бермоқда.
«Ту-22М3» бомбардимончи самолётлари Қирғизистон полигонида разведка томонидан аниқланган шартли ноқонуний қуролланган тузилмаларнинг марралари бўйлаб 250 килограммли бомбалар билан зарба берди.
Қирғизистоннинг Иссиқкўл вилоятида ўтказилаётган «Тинчлик миссияси — 2016» ҳарбий ўқув машғулотлари 21 сентябрга қадар давом этади.
Машғулотларда Қозоғистон, Қирғизистон, Хитой, Россия ва Тожикистон қуролли кучлари бўлинмалари иштирок этмоқда.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)