Зинедин Зидан бошчилик қилаётган Мадриднинг «Реал» клуби Испания Ла Лигасининг 4-турида «Эспаньол»ни мағлуб этди. Мазкур ғалаба «қироллик клуби»ни турнир жадвалида 1-ўринга олиб чиқди.
Бу «Реал»нинг Ла Лига доирасидаги кетма-кет 16-ғалабаси экани ҳақида «Sports.ru» хабар берди. Натижада жамоа 2010/11 йилги мавсумда «Барселона» бошлаган юришни такрорлаш имконини қўлдан бой бермади. Келаси турдаги ғалаба сабаб «Реал» мана шу рекордни янгилаши мумкин. Қайд этиш керак, клубнинг кетма-кет ғалабали серияси шу йилнинг 2 март санасидан бошланганди.
18 сентябрдан жой олган марказий ўйинларнинг бирида «Атлетик» ўз уйида «Валенсия»ни таслим қилишга муваффақ бўлди. 4-турдан кейин валенсияликлар бирорта ҳам очко ишлай олмаган ягона клуб бўлиб турибди.
Ла Лига 4-тури 19 сентябрь куни бўлиб ўтадиган «Алавес» — «Депортиво» ўйини билан ўз якунига етади.
Испания Ла Лигаси 4-тур беллашувлари 18 сентябрь, якшанба
Изоҳ (0)