Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев интернетда суратлари кенг муҳокамаларга сабаб бўлаётган болакайни топишни ҳукуматга топширди. Бу ҳақда KNews хабар бермоқда.
Суратда митти бола контейнер остида ухлаётгани акс этган. Сурат Ўшдаги Қорасув бозорида туширилгани тахмин қилинмоқда.
Президент девони раҳбари Фарид Ниёзов ушбу топшириқни бош вазир ўринбосари Гулмира Қудайбердиева ва ҳукуматнинг Ўш вилоятидаги сиёсий вакили Таалайбек Сарибашевга етказди.
«Ҳукумат болани топиб, унга ғамхўрлик қилади. Шу билан бирга, давлат раҳбарининг топшириғига кўра мамлакат бозорларидаги болалар билан боғлиқ вазиятни қайтадан ва чуқур таҳлил қилиб чиқиш керак», — дейилади ҳукумат хабарномасида.
Изоҳ (0)