Футбол бўйича Европа Чемпионлар Лигасининг 2018 йилги финалига Киев шаҳри мезбонлик қилиши ҳақида УЕФАнинг Twitter’даги саҳифаси маълумот берди.
2017/18 йилги мавсум ғолибини «Олимпийский» стадиони аниқлаб беради. Финал санаси ҳам маълум — 26 май.
Маълумот учун, «Олимпийский» стадиони 1923 йилда очилган бўлиб, ўшанда у ўз бағрига 50 минг томошабинни сиғдира оларди. 2012 йилга келиб эса стадион сиғими 70 050 тага етказилган.
2012 йилги Европа Чемпионатнинг финалига «Олимпийский» стадиони мезбонлик қилган бўлиб, ўша учрашувда Испания Италия дарвозасига жавобсиз 4 та гол урганди.
Изоҳ (0)