Англия терма жамоаси ҳамда «Ньюкасл» клуби собиқ футболчиси Алан Ширернинг ҳайкали клубнинг стадиони – «Сент-Жеймс Парк» олдида ўрнатилди, деб хабар бермоқда «ТАСС».
«Ҳайкалимнинг ўрнатилиши мен учун катта шараф. Фаолиятим давомида мени қўллаб-қувватлаганлардан миннатдорман», – дея ёзди Ширер Twitter’даги саҳифасига.
Маълумот учун, Алан Ширер 1996 йили «Блекберн» клубидан ўша пайтлар учун рекорд ҳисобланган 15 миллион фунт эвазига «Ньюкасл»га ўтган эди.
Ушбу клубдаги фаолияти давомида ҳужумчи 206 та гол киритиб, «Ньюкасл» тарихидаги энг яхши тўпурар бўлиб турибди. Ширер, шунингдек, 260 та гол билан Англия Премьер-лигасининг энг яхши тўпурари саналади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)