Сурия президенти Башар Асад мамлакат ҳудуди устидан тўлиқ ҳажмдаги назоратни тиклаш ниятида эканлигини маълум қилди, деб ёзади «Коммерсант.ru».
«Сурия давлати барча ҳудудлар бўйича назоратни террорчилардан қайтариб олиш ва хавфсизликни тиклашни қатъий мақсад қилган», — деди Сурия президенти.
«Қуролли кучлар ички ва ташқи вазиятлардан қатъи назар, танаффусларсиз ўз ишини бажаришда давом этмоқда», — дея қўшимча қилди Асад. Президент айнан қайси гуруҳларга қарши жанговар ҳаракатларни давом эттирмоқчи эканлигига аниқлик киритмади.
Аввалроқ Сурия ҳукумати мамлакат ҳудудида ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги АҚШ ва Россия ўртасида эришилган битимни маъқуллаганлиги маълум қилинган эди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)