15 сентябрь, пайшанба куни старт оладиган ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатида иштирок этиш учун Ҳиндистонга жўнаб кетган Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Гоа шаҳрида австралиялик тенгдошлари билан ўртоқлик учрашуви ўтказди. Бу ҳақда ЎФФ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Кеча, 11 сентябрь куни Ўзбекистон U-16 термаси Австралия ўсмирларига қарми ўртоқлик учрашувида майдонга тушиб, 2:3 ҳисобида мағлуб бўлди. Темур Олимхўжаев бошчилигидаги жамоа сафида голларга Ҳумоюн Абдусатторов ҳамда Абубакр Мўйдинов муаллифлик қилди.
Таъкидлаш керакки, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Осиё чемпионати финал босқичининг «D» гуруҳидан ўрин олган. Ушбу гуруҳда уларга Таиланд, Шимолий Корея ва Яман жамоалари қаршилик қилади. Ўзбекистонлик футболчилар турнирни 17 сентябрь куни Таиландга қарши ўйин билан бошлайди.
Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасининг Осиё чемпионати гуруҳ босқичидаги ўйинлари тақвими:
17 сентябрь. Ўзбекистон – Таиланд (19:30);
20 сентябрь. Яман – Ўзбекистон (15:30);
23 сентябрь. КХДР – Ўзбекистон (18:30).
Изоҳ: Ўйинлар бошланиши Тошкент вақти билан кўрсатилган.
Изоҳ (0)