АҚШлик 18 ёшли баскетболчи Лиа Чёрч 3 очколи нуқтадан тўпни саватчага аниқ тушириш бўйича янги рекорд ўрнатди. 1 дақиқа ичида у тўпни 32 марта саватча ичига аниқ йўллади ва бирор марта ҳам мўлжалда адашмади. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.
Чёрч USBA Nationals талаба қизлар лигасида иштирок этади. Рекорд ўрнатиб бўлингач, баскетболчи қиз тўпни саватчага туширишда давом этди ва умумий ҳисобда 55 марта тўпни бехато мўлжалга йўналтирди.
Аввалги рекорд натижа америкалик Жастин Даргаига тегишли эди. 2016 йилнинг январида у 3 очколи ҳудуддан 1 дақиқа ичида 26 марта тўпни саватчага аниқ жойлаганди.
Изоҳ (0)