Эроннинг диний раҳнамоси оятуллоҳ Али Хоманаий АҚШни Саудия Арабистонининг жиноятларига шерик деб ҳисоблайди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
2015 йили Ҳаж сафари чоғида ҳалок бўлган эронлик зиёратчиларнинг қариндошлари билан Теҳронда учрашув ўтказган Хоманаий АҚШни Саудиянинг асосий жиноий шериги деб ҳисоблашини билдирди.
«Саудия режимини қўллаб-қувватловчилар, хусусан, АҚШ ушбу режим содир этган жиноятлар — минглаб зиёратчилар қурбон бўлган Мино фожиаси, Яман, Сурия, Ироқ, Баҳрайнда мусулмонларнинг ўлдирилишига шерикдир», — деди Хоманаий.
Илгарироқ Эрон президенти Ҳасан Руҳоний мусулмон давлатларини бирлашиб, Саудия Арабистонини террорчиликка кўрсатган ёрдами ва Ҳажни ёмон ташкил этгани учун жазолашга чақирган эди.
Изоҳ (0)