Шу йилнинг 30 август – 4 сентябрь кунлари Франциянинг Макон шаҳрида ёшлар ўртасида спорт курашлари бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.
«Sports.uz» нашрининг маълум қилишича, мусобақанинг илк кунида -50 килограмм вазн тоифасида иштирок этган ўзбекистонлик юнон-рум курашчиси, ўсмирлар ўртасидаги Нанкин–2014 Олимпиадаси ғолиби, ёшлар ўртасида Осиё чемпиони Илҳом Баҳромов кумуш медалга сазовор бўлди.
Эркин кураш баҳсларининг -55 килограмм вазн тоифасида қатнашган ўзбекистонлик Ғуломжон Абдуллаев эса бронза медалини қўлга киритди.
Изоҳ (0)