МДҲ давлатларининг Ички ишлар вазирликлари 2018 йили футбол бўйича Россияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати олдидан қоидабузар мухлислар ҳақидаги маълумотлар базасини бирлаштиради. Бу ҳақдаги келишув МДҲ давлатлари ички ишлар вазирлари кенгаши йиғилишида имзоланди, деб хабар бермоқда «ТАСС».
«МДҲнинг ҳар бир давлатида қоида бузишга мойиллиги бўлган маълум миқдордаги шахслар ҳақида маълумотлар бор, шу сабабли ушбу маълумотларни алмашиш имкониятини бирлаштиришга қарор қилдик», – деди Россия Ички ишлар вазири Владимир Колокольцев.
Қоидабузар мухлислар базаси МДҲ давлатлари ҳудудида Уюшган жиноятчиликка қарши курашни мувофиқлаштириш бюроси томонидан ташкил этилади.
Изоҳ (0)