Яман пойтахтидан шарқда жойлашган нефть қазиб олинадиган ҳудудда ҳукумат кучлари ва хусийлар ўртасида юз берган қуролли тўқнашув оқибатида 26 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда AFP агентлигига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
«16 исёнчи ўлдирилди, 10 нафарга яқини жароҳат олди». Ҳукумат кучларининг 10 нафар аскари ҳалок бўлди, 12 нафари эса яраланди», – дейилади хабарда.
Қарама-қаршилик қилган томонлар Сарвахдаги нефть қазиб олинадиган ҳудудлар устидан назоратни олишга уринган.
Изоҳ (0)