2016 йилнинг 5 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Канада фавқулодда ва мухтор элчиси (қароргоҳи Москва шаҳрида) Жон Рональд Кёрни қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати маълум қилди.
Канада раҳбарияти номидан Канада элчиси Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов вафоти муносабати билан Ўзбекистон ҳукумати ва халқига самимий ва чуқур ҳамдардлик изҳор этди.
Вазир элчига таъзия ҳамда Тошкент ва Самарқанд шаҳарларидаги мотам маросимларида иштирок этгани учун миннатдорчилик билдирди.
Учрашувда икки томон муносабатларининг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Изоҳ (0)