GM Uzbekistan қўшма корхонасининг Асакадаги заводи август ойида ўтказилган анъанавий профилактикадан сўнг фаолиятини қайтадан бошлади. Бу ҳақда, корхона матбуот хизматига таяниб, «Газета.uz» хабар бермоқда.
«Режали ишлар графигида кўзда тутилган барча тадбирлар муваффақиятли якунланди, бугунги кундан (5 сентябрдан) Асака автозаводи ишлаб чиқариш линиялари ишга туширилди», — дейилади хабарномада.
Айни пайтда завод одатий режимда кўзда тутилган режали параметрларга мувофиқ ишламоқда.
Изоҳ (0)