Қирғизистоннинг тоғли ҳудудидаги Иссиқкўл кўли қирғоқларида 3 сентябрь, шанба куни иккинчи Халқаро кўчманчилар ўйинларининг очилиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «РИА Новости».
Кўчманчилар ўйинларининг очилиш маросимида Қирғизистон ва Татаристон президентлари, Россия президентининг маданият ишлари бўйича махсус вакили, АҚШ давлат котибининг ўринбосари, халқаро ташкилотлар раҳбарлари ва бошқалар иштирок этди.
Бу йилги ўйинларда 60 дан ортиқ давлатдан келган спортчилар 25 та спорт тури бўйича куч синашади. Халқаро кўчманчилар ўйинларидан репортажларни 160 мамлакатда кўрсатилади.
Изоҳ (0)