Япония футбол федерацияси мамлакатнинг БААга қарши (1:2) ЖЧ–2018 турнирига саралашнинг финал босқичи илк турида ҳакамларнинг иш олиб боришига норозилик билдирди, деб хабар бермоқда «Спорт-Экспресс».
Япония футбол федерацияси расмий шикоятни учрашувдан сўнг дарҳол Осиё футбол конфедерациясига юборган. Бунга асосий сабаб сифатида японияликлар томонидан киритилган голнинг инобатга олинмаслиги кўрсатилмоқда.
«Бундай ҳакамликни қабул қилиб бўлмайди. Асанонинг зарбасидан сўнг тўп дарвоза чизиғини кесиб ўтганди», – деди Япония термаси устози Воҳид Халилхожич.
Маълумот учун, Япония – БАА учрашувини қатарлик Абдулраҳмон Ҳуссайн бошқариб борганди.
Изоҳ (0)