Ўзбекистон ва Сурия миллий терма жамоалари ўртасидаги учрашув олдидан ташкил этилган матбуот анжуманида журналистлар саволларига жавоб қайтарган мутахассис Самвел Бабаян, шогирдларининг ҳаммаси ватанпарвар эканлигига ойдинлик киритди.
Журналистнинг мадҳия айтиш борасида иш олиб борилдими деган саволига Ўзбекистон термасининг устози қуйидагича жавоб қайтарди:
«Бу ҳақда гап-сўз бўлиши мумкин эмас. Терма жамоадаги барча футболчилар ватанпарвар ҳисобланишади. Уларнинг ҳаммаси мадҳияни тўлиқ билади. Бунга заррача шубҳа йўқ».
Сўзининг якунида Бабаян 25 йиллик байрам кунида ғалаба кераклигини тушунтирди: — «Эртага мустақилликнинг 25 йиллиги нишонланаётган кунда халқимизга ғалаба тортиқ этишни истаймиз. Барча-барча бизни қўллаб туришини хоҳлардим».
Изоҳ (0)