28 август куни Ростов-Дондаги дам олиш базаларидан биридаги дарё қирғоғида чўмилаётган икки нафар тўққиз ёшли эгизаклар чўкиб кетди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
«Ҳодиса Ростов-Дондаги ‘Лебердон’ дам олиш базаси соҳилида содир бўлди. Икки нафар эгизаклар чўмилаётганида чўкиб кетди. Воқеа жойига қидирув-қутқарув хизмати ходимлари, шунингдек, Россия ФВВ мутахассислари йўлантирилди. Эгизакларнинг жасади Москва вақти билан 18:10 да дарё сатҳига олиб чиқилди», – дейилади хабарда.
Ростов-Дон бўйича ФВВ бош бошқармаси матбуот хизматининг маълум қилишича, ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.
Изоҳ (0)