Фарғона вилояти мусиқали драма театрининг Тошкентга ижодий сафари доирасида Ўзбек Миллий академик драма театрида фарғоналик ижодкорларнинг «Аҳмад Фарғоний» спектакли намойиш этилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Намойиш олдидан «Ўзбектеатр» ижодий ишлаб чиқариш бирлашмаси бош директори ўринбосари Б. Усмонов, Ўзбек Миллий академик драма театри директори Ф. Маъсудов, Ўзбекистон халқ артистлари Ё. Аҳмедов, Р. Иброҳимова, адабиётшунос олим Ш. Ризаев ва бошқалар чиқиш қилди.
Спектаклни тайёрлашда адабиётшунос олим Шуҳрат Ризаев адабий маслаҳатчи сифатида кўмаклашди. Аҳмад Фарғоний ролини Ўзбекистон халқ артисти Муҳаммадали Абдуқундузов ижро этмоқда. Либослар муаллифи — моҳир дизайнер Севара Зуннунова. Ролларни Кимсанбой Собиров, Адҳам Акромов, Шокир Муродов, Азиз Темиров, Комила Валиева ва бошқа актёрлар ижро этмоқда.
Изоҳ (0)