АҚШнинг Халқаро космик станциядан ажралиб чиқиб, ерга йўл олган Dragon космик кемаси Тинч океанида муваффақият билан тушди. Бу ҳақда, SpaceX компанияси вакилларининг баёнотига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
«Dragon’нинг муваффақиятли қўниши тасдиқланди, минглаб фунт NASA илмий-тадқиқий юклари космик станциясидан қайтарилди», — деб хабар берилди компаниянинг Twitter’даги саҳифасида.
Даставвал аппарат Мексика соҳилидан 520 километр нарида қўниши кутилаётган эди. Эндиликда капсулани мутахассислар сувдан чиқариб олади. Улар юкни Лос-Анжелес яқинидаги портлардан бирига етказади.
SpaceX компанияси томонидан ясалган аппарат июль ойида Халқаро космик станцияга озиқ-овқат ва асбоб-ускуна етказиб берган эди. Бугун, 26 август куни илмий тадқиқот материаллари жойланган аппарат Ерга қайтди.
Изоҳ (0)