Таниқли Голливуд актёри Стивен Сигал Қирғизистонда бўлиб ўтадиган иккинчи Халқаро кўчманчилар ўйинлари очилиш маросимида иштирок этмоқчи, деб хабар бермоқда «ТАСС».
«Жаҳон киноси юлдузи – кинопродюсер, сценарийнавис, кинорежиссёр, мусиқачи ва жанг санъати устаси Стивен Сигал ўйинлар очилишига ташриф буюришга ваъда берди», – дея маълум қилди мусобақага тайёргарлик кўриш ва ўтказиш котибияти. Котибият ходимларининг қайд этишича, Сигал Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев таклифига биноан мамлакатга ташриф буюради. «Сигал жавоб хатида Халқаро кўчманчилар ўйинларида иштирок этишини тасдиқлади ва таклиф учун миннатдорчилик билдирди», – деди мусобақа ташкилотчилари.
Иккинчи Халқаро кўчманчилар ўйинлари Қирғизистон Иссиқкўл вилояти, Чўлпон-Ота шаҳрида 3–8 сентябрь кунлари бўлиб ўтади. Унда 40 мамлакатдан 2 мингга яқин иштирокчи 23 та этник спорт турида, шу жумладан, от чопиш, кураш, ов қилиш бўйича беллашади.
Изоҳ (0)