Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ЖЧ–2018 турнирига саралашнинг учинчи босқичидаги рақибларидан бири – Сурия уй учрашувларини Макаода ўтказади, деб хабар бермоқда Ўзбекистон футбол федерацияси матбуот хизмати.
Аввалроқ мамлакатдаги нотинч вазият сабабли ўз уй ўйинларини Ливанда ўтказишини маълум қилган Сурия терма жамоаси Яқин Шарқ минтақасидаги вазият сабаб уй учрашуви учун бошқа нейтрал майдон топишга қарор қилди ва ўйинларини Макаода ўтказиш бўйича Осиё футбол конфедерациясига мурожаат қилди. ФИФА ҳамда ОФК ушбу мурожаатга ижобий жавоб берди.
Шу тариқа, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2017 йилнинг 23 март куни Сурияга қарши ўйинни Макаода ўтказадиган бўлди.
Таъкидлаш керакки, 1 сентябрь куни Тошкентда Ўзбекистон миллий терма жамоасига қарши майдонга чиқадиган Сурия, 2-турда Макаода Жанубий Кореяни қабул қилади.
Изоҳ (0)