Қаршининг «Насаф» футбол клуби Ўзбекистон Кубоги финали учун биринчи қадамни ташлади. Ярим финал доирасида «Бухоро»ни қабул қилган Қарши жамоаси 2:0 ҳисобида зафар қучди.
Учрашувда Фозил Мусаев ҳамда Игорь Голбан гол уришга муваффақ бўлди. Бу голлар жавоб ўйини олдидан «Насаф»нинг имкониятларини ошириб берди.
Давралар оралиғида икки асосий футболчиси — Артур Геворкян ҳамда Эркин Бойдуллаевни қўйиб юборган «Насаф» кетма-кет беш учрашувда зафар қучди. Олий Лиганинг иккинчи даврасида «Шўртан» (3:0), «Олмалиқ» (2:1), «Обод» (3:0) ва «Пахтакор» (2:1) клублари мағлуб этилган бўлса, Ўзбекистон Кубогида «Бухоро» (2:0) таслим қилинди.
Ўзбекистон Кубоги Ярим финал 23 август, сешанба
Изоҳ (0)