Рио-де-Жанейрода Олимпиаданинг ёпилиш куни Халқаро олимпия қўмитаси шахсий телеканалини ишга туширилганини маълум қилди. Бу ҳақда Deutsche Welle маълумотига таяниб, «Ведомости» хабар бермоқда.
Каналнинг мақсади ҳозирги ёзги Ўйинлардан қишкисига қадар жамоатчиликнинг Олимпиада ўйинларига қизиқишини сақлаб қолиш ва янада ёшроқ аудиторияни жалб этишдан иборат.
Канални фақат интернет орқали «Olympicchannel.com» манзили бўйича кўриш ҳамда дастур тариқасида смартфон ва планшетларга юклаб олиш мумкин. У кеча-ю кундуз ишлаши тахмин қилинмоқда.
У дастлаб турли мусобақаларнинг такрори ва спортчилардан интервьюларни намойиш этса, кейинчалик унинг дастурига ток-шоу ва янгиликлар ҳам киритилади.
Халқаро олимпия қўмитаси илк бор ўз каналини ишга тушириш режасини 2015 йилнинг декабрида маълум қилган эди. Reuters лойиҳа қиймати 2015 йилдан 2021 йилга қадар 450 миллион долларни ташкил этишини маълум қилган эди.
Изоҳ (0)