Жиноят ишлари бўйича Сирдарё вилоят суди Бахт шаҳри туғуруқхонасининг шифокори ва беморини янги туғилган чақалоқни сотишга уринганлиги учун тўрт йилга озодликдан маҳрум этиш жазосига ҳукм қилди. Бу ҳақда «1news.uz» хабар бермоқда.
«Адолат кўзгуси» газетасининг маълум қилишича, маҳаллий туғуруқхонанинг бемори, ёш аёл акушерга янги туғилган чақалоқни 800 долларга сотиб беришни сўраб мурожаат қилган. Шифокор эҳтимолий харидорларни қидира бошлагандан кейин ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари эътиборини ўзига тортди.
«Битим» вилоят ИИБ тезкор ходимлари назорати остида бўлиб ўтди. Аёл болани топшириб, пулларни олгандан сўнг ИИБ ходимлари томонидан қўлга олинди.
Суд ҳукми билан ҳар иккала аёлга тўрт йиллик озодликдан маҳрум этиш жазосини умумий режимли ахлоқ тузатиш колониясида ўташ белгиланди.
Изоҳ (0)