Олимпиадалардаги иштирокини Афина—2004 дан бошлаган америкалик Эллисон Феликс йирик спорт фестивалида энг кўп олтин медални қўлга киритган аёл енгил атлетикачига айланди.
«Оламспорт» хабарига кўра, спортчи Рио—2016 нинг 4х100 эстафетасида зафар қучиб, Олимпиадалардаги бешинчи олтин медалини қўлга киритган.
Феликс икки бор 400 метрлик эстафетада 4х400 м (Пекин-2008 ва Лондон-2012), икки бор 100 метрлик эстафетада 4х100 м (Лондон-2012 ва Рио-2016) ҳамда бир бор 200 метрга югуришда (Лондон-2012) Олимпиада чемпиони бўлган.
Шунингдек, унинг ҳисобида 3та кумуш медаль ҳам бор. 200 метр (Афина-2004 ва Пекин-2008), 400 метр (Рио-2016).
Изоҳ (0)