Ўзбекистонлик боксчи Шаҳобиддин Зоиров Рио—2016 Олимпиадасининг ярим финалида венесуэлалик Йоэл Ривасга қарши рингга кўтарилди.

Foto: MOQ matbuot xizmati

Фото: МОҚ матбуот хизмати

52 килограммгача бўлган спортчилар ўртасидаги мусобақанинг финал остонасидаги жанг ўзбекистонлик боксчи учун омадли келиб, у очколар фарқи бўйича рақибини мағлубиятга учратди ва ўз вазн тоифасида финал чиптасига эга чиқди.

Риодаги иштирокини 1/16 финалда бошлаган Шаҳобиддин Зоиров аввалига ирландиялик Брендан Ирвинни, 1/8 финалда америкалик Антонио Варгасни, чорак финалда эса озарбайжонлик Элвин Мамишзадени мағлуб этишга муваффақ бўлганди.

Шаҳобиддин Зоиров бокс беллашувларининг финалига йўлланма олган Ҳасанбой Дўстматов, Шаҳрам Ғиёсов ҳамда Бектемир Мелиқўзиевдан кейин тўртинчи ўзбекистонлик чарм қўлқоп устасига айланди.