Ўзбекистонлик дзюдочиларнинг Рио—2016 Олимпиадасидаги сўнгги жангини Абдулла Тангриев мезбон спортчи Силвага қарши ўтказиб, имкониятни бой берди.
3-ўрин учун кечган беллашувда Тангриев бронза медалини қўлдан чиқарди. Шу тариқа дзюдо терма жамоасининг Ўзбекистон делегацияси учун тақдим этган медали 2 талигича қолди: Диёрбек Ўрозбоев ва Ришод Собиров бронза медалларига эга чиқди.
Ўзбекистонлик спортчи ярим финалга қадар уч нафар рақибининг курагини ерга текказиб, уларнинг барчасини иппон баҳоси билан мағлуб этди. Булар: самоалик Дерек Суа, руминиялик Даниэл Натя ҳамда қирғизистонлик Юрий Краковецкий.
Абдулла Тангриев 2007 йил айнан Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтган Жаҳон Чемпионатини бронза медали билан якунлаганди.
Изоҳ (0)