Кувайт Рио-де-Жанейро Олимпиядасида стенд отишида чемпионликни қўлга киритган Фаҳаид ал-Диҳонийни икки кундан буён қутламоқда. Мамлакат ҳукумати унга ҳар ой 5 минг динор ёки 16,5 минг доллар миқдорида мукофот пули тўлаб боришни ваъда қилди, деб хабар беради «ТАСС».
«Олимпиадада ғалаба қозонган ҳар қандай спортчи тўрт йил давомида ойига 5 минг динор олиб туради», — маълум қилди спорт ишлари бошқармаси раҳбари ўринбосари Хумуд Флейтах «ал-Мажлис» телеканали эфирида.
Расман Фаҳаид медални Кувайт фойдасига ютиб олмади. Ушбу мамлакат терма жамоаси Олимпиададан четлаштирилгани боис у мустақил номзод сифатида мусобақаларда иштирок этмоқда. У биринчи олтин медални қўлга киритган мустақил атлет бўлди.
Изоҳ (0)