Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазири Баҳодир Аҳмедов ЎзА ахборот агентлигига берган интервьюсида бугунги кунга қадар мамлакатда 180 маданият ва аҳоли дам олиш маркази тубдан таъмирланиб, замонавий талаблар асосида жиҳозланганини айтиб ўтди.
«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 25 июндаги ‘2013–2018 йилларда замонавий маданият ва аҳоли дам олиш марказларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида’ги қарорга мувофиқ, 2018 йилгача мамлакатимиздаги маданият уйлари ва клублар негизида мингга яқин маданият ва аҳоли дам олиш маркази ташкил этилиб, моддий-техник базаси тўлиқ янгиланади ва замонавий қиёфа касб этади. Уларнинг фаолият кўлами янада кенгайиб, хизмат турлари кўпаяди.
Бугунги кунга қадар 180 маданият ва аҳоли дам олиш маркази тубдан таъмирланиб, замонавий талаблар асосида жиҳозланди. Ушбу марказларда кўплаб бадиий ҳаваскорлик жамоалари ва тўгараклар ташкил қилиниб, мунтазам равишда фото ва амалий санъат кўргазмалари, танловлар, халқ ижодиёти ва томоша санъати фестиваллари ўтказилмоқда. Шу билан бирга, ҳудудий манзилли дастурлар асосида янги маданият ва истироҳат боғлари ташкил этилиб, мавжудлари реконструкция қилинмоқда, замонавий аттракционлар билан жиҳозланмоқда», – деди Баҳодир Аҳмедов.
Изоҳ (0)