AdMe уй йиғиштириш бўйича фойдали маслаҳатлар билан бўлишди.
Столнинг кўринишини тиклаймиз
Ярим стакан сиркани шунча зайтун ёғи билан аралаштиринг, унга ботирилган латта билан ёғоч столни ишқалаб артинг. Тирналган излар бутунлай йўқолади ва жиҳоз янги кўринишга эга бўлади.Ёстиқ жилдларини оқартирамиз
Бир стакан кир ювиш кукуни, 1 стакан идиш ювиш машинаси учун мўлжалланган восита (майдаланган), 1 стакан оқартирадиган восита, ярим стакан бурани аралаштириб, қайноқ сув қўшинг.Шкафни тозалаймиз
Бир қошиқ ўсимлик ёғини икки қошиқ ош содаси билан аралаштиринг ва чўтка ёки мато ёрдамида шкафни тозаланг.Кран ёки душ насадкасини тозалаймиз
Оҳак зангидан халос бўлишда сирка ёрдам беради. Одатда 20 дақиқа кифоя бўлади. Агар шунда ҳам занг кетмаса, насадкани сиркали пакет билан ўраб, яна бир соатга қолдиринг.
Дазмолни тозалаймиз
Дазмол тахтага қоғоз тўшаб, унга бироз туз сепинг. Дазмолни максимал даражада қиздиринг (дазмолда буғ функцияси ўчирилган бўлиши, дазмолда сув бўлмаслиги керак). Қизиб турган дазмолни туз устида юргизинг.Ваннадаги моғорни кетказамиз
Пахтадан шарчалар ясанг, уларни оқартирувчи восита билан намланг, моғор устига қўйинг ва кечаси билан қолдиринг. Эрталаб моғор қолдиқларини тиш чўткаси билан ишқалаб ташланг.Газ плитаси устидаги панжаралар
Панжарадаги ёғларни нашатир спирти орқали йўқотиш мумкин. Бунинг учун панжарани пластик халтага жойлаб, у ерга 2—3 ош қошиқ нашатир спирти солинг. 12 соатдан сўнг ювиб ташланг.Кумуш идишларни ярақлатамиз
Уларни қайноқ сув, алюминий фольга ва туз ёрдамида тозалаш мумкин. Буларнинг барчасини идишга солиб, 30 дақиқага қолдириш кифоя.
Изоҳ (0)