Apple компанияси iPhone 7 презентацияси арафасида ўз режаларини қайтадан кўриб чиқди. Компания бир камерали iPhone 7 Plus’ни ишлаб чиқаришдан воз кечиб, фақат икки камерали iPhone 7 Pro’ни харидорларга тақдим этади. Бу ҳақда, Nikkei нашрига асосланиб, «Hi-Tech.Mail.ru» хабар бермоқда.
Илгарироқ Apple учта янги смартфон чиқариши маълум қилинган эди. iPhone 7 битта камера ҳамда 4,7 дюймли экранга, iPhone 7 Plus — битта камера ва 5,5 дюймли экранга, iPhone 7 Pro — иккита камера ва 5,5 дюймли экранга эга бўлиши айтилган эди.
Аммо, нашрнинг маълум қилишича, баҳор ойларида, презентацияга олти ойдан камроқ вақт қолганида Apple телефонларнинг биридан воз кечди. Катта экранли iPhone 7 қандай номланиши (Pro ёки Plus) ҳозирча номаълум.
Изоҳ (0)